Загрузка
Загрузка
Хитой компанияси Фарғона вилоятида йилига 110 мингта автомобиль ишлаб чиқарадиган завод қуради
Иқтисод

Хитой компанияси Фарғона вилоятида йилига 110 мингта автомобиль ишлаб чиқарадиган завод қуради

35
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Хитойнинг China Xiaou Group компанияси Фарғона вилоятида йилига 110 минг автомобиль ишлаб чиқарадиган завод қуриш учун 1,5 миллиард доллар сармоя киритади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти мансабдор шахслари ва ишбилармонлари делегациясининг Хитойга ташрифи чоғида тўғридан-тўғри Хитой инвестициялари ҳисобига йирик автомобиль мажмуасини қуриш тўғрисида битим имзоланган. Жами уч босқичда 1,5 миллиард доллар сармоя киритилади.

Биринчи босқичда томонлар 50 миллион долларлик сармоя ҳисобига йилига 60 мингта газ, электр ва гибрид автомобилларни ишлаб чиқариш учун йиғиш, бўяш ва созлаш линияларини қуришга келишиб олишган.

Иккинчи босқичда 350 миллион доллар, учинчи босқичда 1,1 миллиард доллар сармоя киритилади. Ушбу маблағлардан бутловчи қисмларнинг аксарият қисмини маҳаллийлаштириш ва ишлаб чиқарилган автомобилларни 110 мингга ошириш учун ишлаб чиқариш яратилади. Лойиҳани беш йил ичида тўлиқ якунлаш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамизки, Фарғона вилоятида 200 гектар майдонда Хитой автомобиль ишлаб чиқарувчилари учун технопарк ташкил этилгани ҳақида хабар берилган эди. Бундан ташқари, автомобиллар янги маҳаллий бренд остида ишлаб чиқарилиши режалаштирилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...