Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 26,3 миллиард долларни ташкил этди. Бу даврда Хитой мамлакатнинг энг йирик савдо ҳамкори сифатида биринчи ўринни сақлаб қолди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ташқи савдо ҳажми 6,2 миллиард долларга етган. Иккинчи ўринда Россия Федерацияси 4,5 миллиард долларлик кўрсаткич билан қайд этилган.
Энг йирик савдо ҳамкорлари рўйхатидан Қозоғистон ҳам ўрин олган бўлиб, икки давлат ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 1,8 миллиард долларни ташкил қилган.
Шунингдек, Туркия билан савдо ҳажми 920,6 миллион доллар, Афғонистон билан 728,2 миллион доллар, Корея Республикаси билан 638,3 миллион доллар, Бирлашган Араб Амирликлари билан 626,7 миллион долларга етган.
Топ-10 рўйхатидан Франция (618,1 миллион доллар), Германия (411,6 миллион доллар) ва Ҳиндистон (406,4 миллион доллар) ҳам жой олган.
Статистикага кўра, мазкур давлатлар Ўзбекистон ташқи савдосининг асосий қисмини шакллантирган ва мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқаларида етакчи ўринни эгаллаган.

Изоҳлар мавжуд емас