Загрузка
Загрузка
"Навоийазот" атрофида 1 миллиард долларлик кимё лойиҳалари амалга оширилади
Иқтисод

"Навоийазот" атрофида 1 миллиард долларлик кимё лойиҳалари амалга оширилади

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёев "Навоийазот" атрофидаги саноат кластери ҳудудида умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган 10 та кичик тоннажли кимё лойиҳасини ишга тушириш бўйича топшириқ берди.

Давлат раҳбари иштирокида ўтказилган йиғилишда мамлакатда ҳар йили 1,5 миллион тонна аммиакли селитра ишлаб чиқарилиши ва бунинг учун 1,07 миллиард куб метр табиий газ сарфланиши маълум қилинган. Шу билан бирга, ривожланган давлатларда аммиакли селитра истеъмоли қисқариб, қишлоқ хўжалигида карбамид ва сувда эрийдиган ўғитлардан, кончилик соҳасида эса ғовакли селитрадан кенг фойдаланилаётгани қайд этилган.

Йиғилишда ғовакли селитра ишлаб чиқариш иқтисодий жиҳатдан самарали экани таъкидлаган. Маълумотларга кўра, унинг таннархи аммиакли селитраники билан деярли бир хил бўлса-да, қўшилган қиймати икки баравар юқори ҳисобланади.

Президент кимё саноати корхоналари раҳбарлари ва масъул идораларга маҳсулотни чуқур қайта ишлаш даражаси юқори бўлган лойиҳалар сонини кўпайтириш вазифасини юклаган.

Мисол тариқасида "Навоийазот" корхонаси фаолияти келтирилган. Корхонада ишлаб чиқарилаётган цианид тузларининг бир тоннаси тахминан 3,7 минг долларга баҳоланади. Аммо ушбу маҳсулотни кейинги босқичда қайта ишлаб, елим материаллари ишлаб чиқариш орқали унинг қийматини бир тоннаси учун 8 минг долларгача ошириш мумкинлиги қайд этилган.

Мутасаддиларга юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгиланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...