Загрузка
Загрузка
Хорижликлар Ўзбекистонни нафақат бизнес, балки яшаш учун ҳам танлай бошлади — Америка савдо палатаси
Иқтисод

Хорижликлар Ўзбекистонни нафақат бизнес, балки яшаш учун ҳам танлай бошлади — Америка савдо палатаси

44
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ўзбекистон хорижий инвесторлар билан бир қаторда, бу ерда яшаш ва ишлашни режалаштираётган чет эллик мутахассисларни ҳам жалб қилмоқда. Бу ҳақда Америка савдо палатасининг Ўзбекистондаги ижрочи директори Татьяна Быструшкина Batafsil.uz мухбирига маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги ўн йил ичида вазият сезиларли даражада ўзгарган. Илгари Ўзбекистоннинг кўплаб фуқаролари таълим олиш ва ишлаш мақсадида хорижга кетишга интилган бўлса, бугун юртдошларимизнинг бир қисми Ватанига қайтмоқда. Шу билан бирга, чет эллик мутахассислар ҳам Ўзбекистонга келиб, шу ерда яшаш ва ишлашни режалаштирмоқда.

Быструшкина Самарқандда туғилган, бироқ Буюк Британияда таҳсил олган ва ишлаган. У Ўзбекистонга қизиқиш ортиб бораётганига мисол сифатида ўтган ҳафта мамлакатга ташриф буюрган Британия, Италия ва Грузия делегацияларини келтирди. Унинг айтишича, делегация вакиллари Ўзбекистонда яшаш ва ишлаш имкониятлари билан қизиққан.

Быструшкина, шунингдек, ҳукумат инвестиция фаолиятини ривожлантириш учун зарур шароитларни яратганини таъкидлади. У, хусусан, солиқ тизими, қонунчилик базаси ва тартибга солиш механизмларини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва АҚШ савдо, инвестициялар ва технологиялар соҳаларида умумий қиймати 12 миллиард доллар бўлган 54 та келишувни имзолаган. Келишувлар транспорт, энергетика, тоғ-кон саноати, молия, рақамли технологиялар, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларини қамраб олади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...