Загрузка
Загрузка
Суд экспертиза "қамоқда сақлаш мумкин эмас" деган бемор ҳолдаги судланувчининг сaломатлигини инобатга олмайдими?
Ҳодисалар

Суд экспертиза "қамоқда сақлаш мумкин эмас" деган бемор ҳолдаги судланувчининг сaломатлигини инобатга олмайдими?

67
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, саломатлиги қамоқда сақлашга мос келмайдиган 46 ёшли Асилжон Ахмеджановнинг эҳтиёт чорасини "уй қамоғи"га ўзгартириш ҳақидаги илтимосномаси жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман суди томонидан рад этилди. Ҳуқуқ ҳимоячилари ва суд органи мазкур ҳолат бўйича ўзига хос муносабат билдирди.

Тошкент шаҳар Юнусобод туман судида уюшган гуруҳ таркибида жуда кўп миқдорда фирибгарлик (ЖК 168-моддаси 3-қисми "б" банди, 4-қисми "а" банди), ўғрилик (ЖК 169-моддаси 4-қисми "а" банди), жуда кўп миқдорда пора бериш (ЖК 211-моддаси 3-қисми "а" банди) ва ҳужжатларни сохталаштириш (ЖК 228-моддаси 2-қисми "б" банди) каби оғир ва ўта оғир жиноятларда айбланаётган Ахмеджановга оид иш кўриб чиқилмоқда.

Республика Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам илмий маркази Тошкент шаҳар филиали томонидан 2026 йил 28 августда тақдим этилган комиссиявий суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, судланувчида ўнг буйрак усти бези ўсмаси (феохромоцитома?) ва юрак-қон томир тизимидаги оғир асоратлар аниқланган. 

Экспертлар унинг соғлиғи "қамоқда сақлаш" эҳтиёт чорасини истисно этишини ва шошилинч оператив даволанишга муҳтожлигини кўрсатган. "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов ҳамда адвокатлар судланувчининг ҳаёти ва соғлиғи хавф остида эканини таъкидлаб, эҳтиёт чорасини ўзгартиришни сўрашган.

Суднинг расмий баёнотида қайд этилишича, қўйилган айбловларнинг жамият учун хавфлилик даражаси жуда юқори бўлиб, жиноят оқибатида 6 нафар жабрланувчига етказилган бир неча миллиард сўмлик моддий зарар ҳалигача қопланмаган. Бундан ташқари, судланувчи дастлабки тергов жараёнида ҳам ички ишлар идоралари томонидан қидирув эълон қилиниб, мажбурий тартибда ушлангани боис, у суд терговидан ҳам яшириниши ва адолатни қарор топтиришга тўсқинлик қилиши мумкин деган хулосага келинган.

Шу билан бирга, суд вакиллари эҳтиёт чораси масаласи узил-кесил ёпилмаганини билдирган. Суд жараёнида жабрланувчилар ва гувоҳлар тўлиқ сўроқ қилиб бўлингач, судланувчининг эҳтиёт чорасини қайта кўриб чиқиш масаласига яна қайтилиши, қолган барча важларга эса суд тергови якунлангач, маслаҳатхонада ҳуқуқий баҳо берилиши таъкидланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...