Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон делегацияси Қобулда йирик қурилиш ва инфратузилма лойиҳаларида иштирок этади
Иқтисод

Ўзбекистон делегацияси Қобулда йирик қурилиш ва инфратузилма лойиҳаларида иштирок этади

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   O‘zshaharsozlik LITI бош директори Бобур Элмуродов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси қўшма қурилиш ва инфратузилма лойиҳаларини муҳокама қилиш мақсадида Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрига ташриф буюрди. Ташриф доирасида вакилларимиз Афғонистон шаҳарсозлик ва уй-жой қурилиши вазири ўринбосари Насиҳ Раббоний билан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқдилар.

Учрашувда Афғонистон томони Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга афғон халқини қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдириб, ўзбек компанияларининг мамлакатдаги йирик лойиҳаларда иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратишга тайёрлигини маълум қилган.

Музокаралар давомида Бобур Элмуродов Қобулда ишбилармонлик ва турар-жой мажмуаларини барпо этиш, аэропорт яқинидаги 60 гектар майдонда замонавий ижтимоий ҳудуд қуриш, "Ҳайратон" саноат зонасида лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда Мозори Шарифда гўштни қайта ишлаш кластерини ташкил этиш каби қатор муҳим ташаббусларни илгари сурган.

Ташриф якунида Қобул шаҳрида O‘zshaharsozlik LITI ваколатхонасини очиш ва афғонистонлик мутахассислар малакасини оширишни ташкил этиш таклиф қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон, Ўзбекистон ҳамда Билашган Араб Амирликлари "Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон" (CASA) янги темир йўл йўналиши лойиҳасини биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...