Загрузка
Загрузка
Рақобат қўмитаси ҳам Perfectum операторининг сотилишига розилик берди
Иқтисод

Рақобат қўмитаси ҳам Perfectum операторининг сотилишига розилик берди

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Рақобат қўмитаси VEON компаниялар гуруҳига кирувчи, БААда рўйхатдан ўтган VEON UZB Holding Ltd компаниясининг Perfectum бренди остида хизмат кўрсатувчи Rubicon Wireless Communication компаниясини тўлиқ сотиб олиш бўйича аризасини кўриб чиқди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ VEON халқаро телекоммуникация гуруҳи Ўзбекистонда Perfectum бренди остида ишлайдиган Rubicon Wireless компаниясининг 100 фоиз улушини сотиб олиш бўйича келишувга эришганди.

Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, бозорда соғлом рақобат муҳитини таъминлаш ва абонентлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор қатъий шартлар асосида ушбу иқтисодий концентрация битимига олдиндан розилик бериш ҳақида қарор қабул қилинган.

Белгиланган шартларга кўра, Perfectum оператори камида 3 йил давомида алоҳида фаолият юритиши ҳамда 5G Standalone технологиясини мамлакатнинг бошқа ҳудудларига кенгайтиришни таъминлаши лозим.

Шу билан бирга, амалдаги абонентлар учун 5G FWA тарифлари 12 ой давомида ўзгаришсиз сақланади, янги абонентларга қулай шартлар яратилади ва интернетнинг ўртача тезлиги 300 Мбит/с дан пасайтирилмайди.

Шунингдек, битим доирасида абонентларга шартнома предметига алоқадор бўлмаган шартларни мажбуран юклаш, уларнинг бошқа мобил операторларга ўтиш эркинлигини чеклаш ёки Beeline ва VEON гуруҳига тегишли рақамли платформалар хизматларидан фойдаланишга мажбурлаш ман этилади.

Оператор абонентларга хизмат кўрсатиш шартларини асоссиз равишда ёмонлаштирмаслиги, уларнинг шахсий ва тижорат маълумотлари ҳимоясини таъминлаши, ушбу маълумотлардан рақобатни чеклаш мақсадида фойдаланмаслиги ҳамда қонунчилик талабларига зид равишда хорижий серверларга узатмаслиги шарт қилиб белгиланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...