Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда сўнгги беш йил ичида кибержиноятлар сони 68 баробарга ошган. Фақат жорий йилнинг ўзида 46 мингдан ортиқ кибержиноят аниқланиб, улар орқали жисмоний ва юридик шахсларга 1,2 триллион сўмдан ортиқ зарар етказилган. Шу муносабат билан ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари кибержиноятларга, наркотрафикка ва прокурорлик назоратидаги камчиликларга қарши курашишда самарадорликни ошириш бўйича аниқ топшириқлар берди.
Жумладан, Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази салоҳиятини кучайтириш, 7 турдаги янги экспертиза йўлга қўйиш, шунингдек, рақамли прокурор назорати тизимини жорий этиш вазифаси белгиланди.
Маълум бўлишича, мамлакатда 31 миллиондан ортиқ аҳоли интернетдан фойдаланади, бироқ шахсий маълумотлар ҳимояси бўйича аниқ механизм ҳали йўқ. Айрим тадбиркорлик субъектлари мижозлар маълумотларини очиқ базаларда сақламоқда. Шу сабабли, йиғилишда маълумотларни шифрлаб сақлаш, уларга ишлов берувчилар реестрини юритиш ва киберхавфсизлик талаблари бузилганда жазони кучайтириш зарурлиги қайд этилган.
Банк тизимида ҳам киберҳужумларнинг олдини олиш, шубҳали операцияларни аниқлаш ва уларни 24 соатлик блоклаш тизими орқали бартараф этиш механизми ишлаб чиқилиши таъкидланган. Онлайн микроқарз ажратишда фирибгарлар таъсирини камайтириш ва жабрланувчилардан ноқонуний қарз ундирилмаслиги масалалари ҳам муҳокама қилинган.
Шунингдек, тергов жараёнлари самарадорлигини ошириш учун жиноят ҳақида хабар тушганидан тортиб, суд қарори ижросигача бўлган барча босқичларни рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш топшириғи берилган.
Бугунги кунда терговчиларнинг фаолиятини баҳолашда ягона тизим йўқлиги, ҳисоблар қўлда юритилаётгани ва айрим жиноят ишлари ҳали ҳам қоғозда сақланаётгани айтиб ўтилган. Шу сабаб, янги тизимлар инсон омилини камайтиради ва тергов жараёнини тезлаштириши белгиланмоқда.
Давлат раҳбари, шунингдек, киберҳуқуқ, рақамли хавфсизлик ва сунъий интеллект йўналишларида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш, илмий тадқиқотларни кучайтириш ҳамда замонавий ҳимоя тизимларини яратиш бўйича топшириқлар берди.

Изоҳлар мавжуд емас