Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди. Регулятор бу қарорни инфляция жараёнлари ва иқтисодий фаолликдаги жорий тенденциялар билан изоҳлади.
Марказий банк маълумотига кўра, июнь ойида йиллик умумий инфляция 6,4 фоизга, базавий инфляция эса 5,7 фоизга етган. Йил якунига келиб инфляция 6,5 фоиз атрофида, иқтисодий ўсиш эса 7,5–8 фоиз даражасида бўлиши прогноз қилинмоқда.
Қайд этилишича, июнь ойида энергия ресурслари ва кўмир нархларининг ошиши инфляцияга қисқа муддатли босим ўтказган. Шу билан бирга, Марказий банк пул-кредит сиёсати инфляцияни ўрта муддатли истиқболда 5 фоизлик мақсадли даражага тушириш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ҳамда аҳолининг харид қобилиятини сақлаб қолишга қаратилганини таъкидлаган.
Марказий банкнинг асосий ставка бўйича навбатдаги йиғилиши 2026 йил 16 сентябрь куни ўтказилиши режалаштирилган.

Изоҳлар мавжуд емас