Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳридаги мактаб-интернат ўқувчиси ётоқхонанинг тўртинчи қаватидан тушиб кетиши оқибатида олган оғир жароҳатлари сабабли 15 сентябрь куни шифохонада вафот этди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Batafsil.uz мухбирига мазкур ҳолатни тасдиқлади.
Ҳозирда ҳодиса юзасидан Олмазор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Билдирилишича, ўқувчи 10 кун аввал ётоқхонанинг 4-қаватидан тушиб кетган ва шифохонага ётқизилган, бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай 15 сентябрь куни дунёдан кўз юмган.
Терговга қадар текширув жараёнида эҳтиётсизлик, хавфсизлик қоидаларининг бузилиши ёки бошқа омиллар текширилмоқда. Ҳолат юзасидан мухбиримиз суриштирув олиб бормоқда. Ҳодиса сабаблари бўйича ҳали якуний расмий муносабат эълон қилинмаган.
Вафот этган ўқувчи математика ва илмий йўналишдаги республика ҳамда халқаро танловлар ғолиби бўлган. Жумладан, у 2026 йилда Олмаота шаҳрида ўтказилган ёш тадқиқотчилар халқаро турнирида олтин медални қўлга киритган.

Изоҳлар мавжуд емас