Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг 12 сентябрь куни соат 03:16 ларда Сирдарё вилояти Гулистон тумани "Олтин водий" маҳалласидаги банкоматни бузишга уринган шахс қўлга олинди.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар беришича, ҳудуддаги банкоматдан қўриқлаш хизмати мониторинг марказига ташвиш сигнали келиб тушгач, тезкор гуруҳ воқеа жойига етиб борган. Текширув давомида юзини яширган ҳолда болта ва бошқа ашёлар билан банкоматни бузишга уринган ҳамда қочишга ҳаракат қилган гумонланувчи қўлга олинган.
Суриштирув натижасида ушбу шахс Гулистон туманида яшовчи, 2008 йилда туғилган 18 ёшли фуқаро экани аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Сингапур аэропортида ўғирлик қилган икки ўзбекистонлик ушланганди.

Изоҳлар мавжуд емас