Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ва Жанубий Корея 20 млрд долларлик инвестиция ва ҳамкорлик дастурларини келишиб олди
Иқтисод

Ўзбекистон ва Жанубий Корея 20 млрд долларлик инвестиция ва ҳамкорлик дастурларини келишиб олди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида умумий қиймати 12 миллиард долларлик инвестициявий ва савдо битимлари имзоланди ҳамда Корея Эксимбанки билан 8 миллиард долларлик шериклик дастури қабул қилинди. 

Ташриф давомида Президент Ли Чжэ Мён, мамлакат парламенти ва ҳукумати раҳбарлари, шунингдек, Жанубий Кореянинг етакчи компаниялари ва молия институтлари вакиллари билан музокаралар ўтказилган. Мулоқотлар якунида саноат кооперациясини кенгайтириш ва юқори технологик ишлаб чиқариш занжирларини барпо этиш бўйича келишувларга эришилган.

Ташрифнинг марказий воқеаси бўлган олий даражадаги музокараларда икки томонлама алоҳида стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган. Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Ли Чже Мён Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги алоҳида стратегик шерикликни янги босқичга олиб чиқишга тайёр эканликларини тасдиқлагандилар.

Ўзбекистон раҳбари, шунингдек, Корея Миллий Ассамблеяси Спикери Чо Чжон Шик ва Бош вазир Хан Сон Сук билан учрашиб, парламентлараро ва иқтисодий-технологик ҳамкорлик истиқболларини белгилаб олган.

Ташриф давомида Hyundai, KIA, Lotte, Rotem, Shinhan, KIND, KIGAM, KIRAM ҳамда Инчхон халқаро аэропорти корпорацияси раҳбарлари билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича амалий учрашувлар ўтказилган.

Келишилган 20 миллиард долларлик пакет саноатда янги корхоналар ҳамда юқори даромадли иш ўринларини яратишга қаратилган.

Давлат ташрифи дастури Марказий Осиёнинг беш давлати ва Жанубий Корея етакчилари иштирокида илк бор ўтказилаётган биринчи "Марказий Осиё – Корея Республикаси" саммити билан давом этади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...