Загрузка
Загрузка
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Иқтисод

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви асосий ставкани йиллик 14,0 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилган. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар бермоқда.

Билдирилишича, бундай чора инфляция ва инфляцион кутилмаларни барқарор пасайиш тенденциясига қайтариш ҳамда ўрта муддатли 5 фоизлик мақсадли кўрсаткичга эришиш учун шароит яратишга қаратилган.

"Аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари бироз пасайганига қарамай, улар ҳамон инфляциянинг амалдаги кўрсаткичларидан юқори. Ташқи хатарларнинг кучайиши ва талаб томонидан босим сақланиб қолаётган шароитда нисбатан қатъий пул-кредит шароитларини сақлаб қолиш зарур", дея таъкидланган хабарда.

Март ойи якунлари бўйича йиллик инфляция 10,3 фоизни, базавий инфляция 8,1 фоизни ташкил этган. 2025 йил охирига келиб инфляция прогнознинг юқори чегарасида - 7-8 фоиз атрофида тебраниши кутилмоқда.

Нархлар ошишига таъсир қилувчи омиллар қаторида Марказий банк ўтган йилги энергия нархлари либерализацияси таъсирининг сусайиши, трансчегаравий ўтказмаларнинг ўсиши, фаол кредитлаш ва жаҳон нархлари ошиши хавфини келтириб ўтаяпти.

Шу билан бирга, иқтисодий фаоллик ўсишда давом этмоқда: биринчи чоракда истеъмол ва инвестицияларнинг ўсиши ҳисобига ялпи ички маҳсулот 6,8 фоизга ортди. Йил якуни бўйича иқтисодиёт тахминан 6 фоизга ўсиши тахмин қилинмоқда.

Бошқарувнинг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2025 йил 12 июнга режалаштирилган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...