Загрузка
Загрузка
Қозоғистондаги ЙТҲда уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Ҳодисалар

Қозоғистондаги ЙТҲда уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида Nexia-2 автомобили Камаз юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Ҳодиса 22 август куни эрталаб "Қарабутак — Қизилўрда — Шимкент" автомобиль йўлининг Бирқазан ҳудудидан ўтувчи қисмида содир бўлган. 

Йўл-транспорт ҳодисаси соат тахминан 07:00 да мазкур автомобиль йўлининг 1831–1836 километрлари оралиғида юз берган. Енгил автомашина салонида бўлган уч нафар Ўзбекистон фуқароси воқеа жойида вафот этган. 

Ҳозирда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъул вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ишчи гуруҳ тузган. 

Мутасаддилар ҳалок бўлганларнинг жасадларини Ўзбекистонга олиб келиш ҳамда уларнинг оилаларига зарур ёрдам кўрсатиш чораларини кўрмоқда. Шунингдек, авария сабабларини аниқлаш бўйича Қозоғистон томони билан ҳамкорлик қилинмоқда. 

Аввалроқ "Қорасув-Бўка-Бекобод" йўлидаги мудҳиш ЙТҲда инсонлар ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи ушланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...