Загрузка
Загрузка
Женисбек Пиязовдан тортиб Шерзод Асадовгача — бир қатор таниқли шахслар давлат мукофотларига сазовор бўлди
Жамият

Женисбек Пиязовдан тортиб Шерзод Асадовгача — бир қатор таниқли шахслар давлат мукофотларига сазовор бўлди

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ давлат ва жамоат арбоблари, спортчилар, ижодкорлар, журналистлар ҳамда турли соҳалар вакиллари давлат мукофотлари билан тақдирланди. 

Жумладан, Президент Администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги маслаҳатчиси, Администрациянинг АҚШдаги вакили Комил Алламжонов ва Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи, Президент матбуот котиби Шерзод Асадов "Дўстлик" ордени билан мукофотланган. Шунингдек, профессионал боксчи Исроил Мадримов ҳам "Дўстлик" ордени билан тақдирланган. 

Troll.uz лойиҳаси асосчиси Умиджон Ғафуров ва ижтимоий тармоқлардаги Teacher Azam саҳифаси асосчиси Мираъзам Абдуллаев "Шуҳрат" медали билан мукофотланган. 

Опера хонандаси, эркин ижодкор Женисбек Пиязов "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланган. 

Шунингдек, инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов, "Ўзавтосаноат" жамияти раиси Улуғбек Розуқулов, Солиқ қўмитаси раиси Фаррух Пулатов, Ўзбекистон Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори Дмитрий Ли ҳамда Миллий статистика қўмитаси раиси Беҳзод Ҳамроев "Дўстлик" ордени билан тақдирланган. 

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ва Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланган. 

Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзаков, Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов ва Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан тақдирланган. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири Азизбек Икрамов II даражали "Шон-шараф" ордени билан мукофотланган. 

Давлат мукофотлари Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан мамлакат тараққиёти, иқтисодий салоҳиятни ошириш, ислоҳотларни амалга ошириш, ёш авлод тарбияси, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини юксалтиришга қўшилган муносиб ҳисса учун берилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...