Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Марказий банк маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 август ҳолатига муомаладаги банк карталари сони 75,7 миллион донага етди ва йил бошидан буён 10,9 фоизга кўпайган.
Йил бошида бу кўрсаткич 68,3 миллион донани ташкил этган бўлиб, етти ой ичида қўшимча 7,4 миллион карта муомалага чиқарилган. Шу билан бирга, тўлов терминаллари сони 453,5 мингтага, банкомат ва инфокиосклар тармоғи эса 47,0 мингтага етган.
Жорий йилнинг январь-июль ойларида тўлов терминаллари орқали тушган тушумлар 387,4 триллион сўмни ташкил қилган. Таққослаш учун, 2025 йилнинг тўлиқ ўн икки ойида бу кўрсаткич 460,3 триллион сўмга тенг бўлган.
Карталар сони 10,9 фоизга ошган бир пайтда, терминаллар айланмаси 44,3 фоизга ўсган. Натижада битта картага тўғри келадиган ўртача ойлик тушум 562 минг сўмдан 731 минг сўмгача кўпайган, бу эса нақд пулсиз тўловлар кундалик истеъмолда чуқурлашиб бораётганини кўрсатмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас