Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон қиличбозлиги афсоналаридан бири, Москва-1980 Олимпиадасининг кумуш медали совриндори Собир Рўзиев 73 ёшида вафот этди.
Собир Рўзиев спорт фаолияти давомида жаҳон чемпионатларида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медаль қўлга киритган.
Спортдаги фаолиятидан сўнг Рўзиев раҳбарлик лавозимларида ҳам ишлаган. У 1992–1995 йилларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитасига раислик қилган. 1995–2003 йилларда эса Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.
Рўзиев 1998 йилда Халқаро Олимпия қўмитасининг кумуш ордени, 2002 йилда эса Миллий Олимпия қўмиталари ассоциациясининг олтин ордени билан тақдирланган.
Олдинроқ Ўзбек ва жаҳон бокси афсоналаридан бири, "Тошкент йўлбарси" лақаби билан машҳур бўлган Руфат Рисқиев 76 ёшида вафот этганди.

Изоҳлар мавжуд емас