Загрузка
Загрузка
Қашқадарёда ИИБ ходими фуқарони калтаклангани айтилмоқда
Ҳодисалар

Қашқадарёда ИИБ ходими фуқарони калтаклангани айтилмоқда

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида ИИБ мулозими асл сабабсиз фуқарони шафқатсизларча калтаклангани ҳақида хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда. Фуқаро оғир жароҳатлар билан Шаҳрисабз тумани марказий шифохонасига жойлаштирилган. 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 14 август куни Яккабоғ тумани Гулистон маҳалласида яшовчи Олим Азимовни туман ИИБ мутасаддиси А.Сафаров ҳеч бир сабабсиз қўлига кишан солиб калтаклаган. Жабрланувчи сувда чўкиб ўлган жиянининг жасадини кўриш учун рухсат сўраганида унга нисбатан куч ишлатилганини айтган. 

Калтакланиш оқибатида Олим Азимовнинг қобирғалари синган, бадани моматалоқ бўлиб, ҳушидан кетган. Дастлаб уни Яккабоғ тумани шошилинч тез тиббий ёрдам марказига олиб боришган, бироқ милиция бошлиғининг аралашуви туфайли улар қабул қилинмаган. Шундан сўнг у қўшни Шаҳрисабз тумани Марказий касалхонасига ётқизилган. 

Жабрланувчи ўрнидан туролмаётгани ва Мустақиллик байрами арафасида Тошкентга невараларини кўргани ҳамда Янги Ўзбекистон боғидаги мушакбозликни томоша қилишга боришни режалаштирганини, бироқ ҳозир бу имконсиз бўлиб қолганини билдирган. 

Ҳозирча маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва прокуратура ходимлари томонидан мазкур ҳолат бўйича расмий муносабат билдирилмаган. 

Аввалроқ Бухоро вилоятидаги 4-сон Тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳбусга нисбатан қийноқлар қўлланилгани ҳақидаги даъволар ортидан масъул органлар томонидан кенг қамровли текширув бошланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...