Марказий банк:  йил якунигача айирбошлаш курси динамикасида кескин ўзгаришларни кутилмайди
Иқтисод

Марказий банк: йил якунигача айирбошлаш курси динамикасида кескин ўзгаришларни кутилмайди

703

Узбекистан, Ташкент – ЯН Batafsil.uz.Batafsil.uz мухбири хабар беришича, Марказий банк йил якунигача айирбошлаш курси динамикасида кескин ўзгаришларни кутмаяпти.

Марказий банк маълумотларига кўра, ички валюта бозорида талаб ва таклиф динамикасидан келиб чиққан ҳолда, 2019 йилнинг 9 ойи давомида миллий валютанинг хорижий валютага нисбатан айирбошлаш курси 13 фоизга пасайган. Шу даврда айирбошлаш курсининг   долларга нисбатан минимал ва максимал қиймати январь ойида 8334 сўмни, сентябрь ойида 9457 сўмни ташкил этган.

“Агуст ойида янги бозор шароитлари асосида айирбошлаш курсини шакллантириш борасида олиб борилган тадбирлар натижасида сентябрдан октябрга қадар айирбошлаш курси динамикаси барқарор ҳолда сақланиб келди. Ҳозирги макроиқтисодий вазият ва ҳамроҳ бўлувчи омиллардан келиб чиққан ҳолда айирбошлаш курси динамикасида жорий йилнинг якунигача кескин ўзгаришлар кутилмаяпти”, - деб айтилмоқда Марказий банк берган маълумотда.

2019 йилнинг 9 ойида валюта бозорида юридик ва жисмоний шахслар валюта операцияларининг умумий ҳажми 24.3 миллиард долларни ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига (18.3 миллиард доллар) нисбатан 1.3 баробар ошган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...