Загрузка
Загрузка
Марказий Осиё давлатларида оқсил касаллигининг янги хавфли серотипи тарқалмоқда
Иқтисод

Марказий Осиё давлатларида оқсил касаллигининг янги хавфли серотипи тарқалмоқда

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Илгари фақат Саҳрои Кабир ва Жанубий Африка ҳудудлари учун хос бўлган оқсил касаллигининг янги SAT1 серотипи бошқа минтақаларга ҳам шиддат билан ёйилмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу хавфли вирус Яқин Шарқ ҳудудлари орқали ўтиб, Шарқий, Марказий ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари чегараларига кириб келган.

​БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ҳамда Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилотлари ушбу касаллик юзасидан огоҳлантириш билан чиққан. Халқаро экспертларнинг огоҳлантиришича, мазкур штаммнинг янги ҳудудларга ёйилиши чорвачилик сектори ва озиқ-овқат хавфсизлиги учун жиддий хавф туғдириши мумкин. Вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида давлатлараро ветеринария ва карантин назоратини кучайтириш тавсия этилмоқда.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, мазкур таҳдид Марказий Осиё, хусусан, чорвачилик аҳоли даромади ва озиқ-овқат хавфсизлигида муҳим ўрин тутадиган Ўзбекистон учун алоҳида аҳамият касб этади. Республикада 14 миллиондан ортиқ қорамол ва 24 миллиондан ортиқ қўй-эчки мавжуд бўлиб, вируснинг кириб келиши маҳаллий фермерлар ва деҳқон хўжаликларига йирик молиявий зарар етказиши мумкинлиги қайд этилган. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, оқсил касаллиги дунё бўйча ҳар йили 6,5 миллиарддан 21 миллиард долларгача бевосита ва билвосита зарар келтиради.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...