Ўзбекистон, Тошкент –Batafsil.uz ЯА. 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси сув таъминоти ва оқава хизматлари учун қарздорликни ундириш билан шуғулланмайди. Бу ҳақида давлат раҳбари томонидан имзоланган фармонга ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
Мазкур вазифа янги ташкил этилаётган тузилма – “Ўзсувтаъминот” АЖга топширилади. Янги тузилма Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги давлат унитар корхоналарининг устав капиталидаги давлат улуши ва активларини ўтказиш орқали ташкил этилади.
Шу билан бирга, ҳужжат доирасида сув таъминоти корхоналарининг 2019 йил 1 октабрь ҳолатидаги қарздорлиги, жумладан Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар, шунингдек электроэнергия таъминоти корхоналари олдидаги қарзлари реструктуризация қилинади. Бу жараён тўловларни 5 йилга узайтириш, кейинги беш йил ичида ҳар ойда мутаносиб равишда тўлаб бориш, шунингдек ўз вақтида бажарилмаган тўловлар учун кўшилган пеняни ҳисобдан чиқариш орқали амалга ошириб борилади.
Изоҳлар мавжуд емас