Мирзиёев халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда автосаноатни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди
Иқтисод

Мирзиёев халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда автосаноатни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди

317

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Шавкат Мирзиёев халқаро экспертларни жалб қилиш ва автомобиль саноатини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Бу ҳақда чоршанба куни президент раҳбарлигида ўтказилган ва саноат тармоқларининг маҳсулдорлигини муҳокама қилишга бағишланган видеоселектор йиғилиши якунлари бўйича маълум бўлган.

Президент тўртинчи чоракда автомобиль ишлаб чиқаришни 62 минггача етказиш, 165 миллион долларга тенг экспортни амалга ошириш, қолаверса эҳтиёт қисмларни ташқи бозорда сотишни бошлаш зарурлигини таъкидлаган. Шунингдек, халқаро экспертлар билан биргаликда мамлакатда автомобиль саноатини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш топширилган.

Бундан ташқари, "Ўзавтосаноат" бошқарувига ўтказилган қишлоқ хўжалиги машинасозлиги саноатида тракторлар ва эккичлар ишлаб чиқариш икки бараварга камайганлигини алоҳида таъкидланган.

Эслатиб ўтамизки, мамлакатда 2020 йилнинг 9 ойи давомида 217771та енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 31339тага кўп.

2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида автомобилсозлик саноатида ишлаб чиқарилган автомобиллар сони қуйидагича:

  • "Кобальт" – 59252 (ўсиш 55,7%)
  • "Нексия" – 52689 (1%)
  • "Джентра" – 39960 (36,4 %)
  • "Дамас" – 39631 (7,6%)
  • "Спарк" – 19980 (129,9%)  
  • "Лабо" – 6 259 (16,5%) 


Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+