Загрузка
Загрузка
Рақобат қўмитаси давлат ёрдамининг бозорга таъсирини баҳоловчи ваколатли орган этиб белгиланди
Иқтисод

Рақобат қўмитаси давлат ёрдамининг бозорга таъсирини баҳоловчи ваколатли орган этиб белгиланди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистонда Рақобат қўмитаси давлат ёрдамининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш бўйича ваколатли орган сифатида тасдиқланди. Ҳукумат қарори билан ушбу баҳолаш жараёнининг аниқ мезонлари ва вақт чегаралари белгилаб берилган.

Янги тартибга кўра, тайёрланаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида назарда тутилган давлат ёрдами бир қатор салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлганда рақобат учун зарарли деб топилади. Хусусан, имтиёз ёки кўмакнинг ягона хўжалик юритувчи субъектга, айрим шахслар гуруҳига, фақат давлат иштирокидаги корхоналарга, маҳаллий тадбиркорларга ёхуд хорижий инвесторларга берилиши шулар жумласидандир. 

Шунингдек, барча бозор иштирокчилари учун ёрдамдан тенг фойдаланиш имконияти чекланганда, ажратиш тартиби шаффоф бўлмаганда ёки у муддатсиз берилиши назарда тутилганда ҳам салбий хулоса чиқарилади.

Бундан ташқари, берилаётган кўмак товар ва молия бозорида нархларнинг эркин шаклланишига тўсқинлик қилса, аввал самарасиз деб баҳоланган бўлса ёки Давлат бюджети тақчиллигини келтириб чиқариб, ижтимоий соҳага ажратиладиган маблағлар қисқаришига сабаб бўлса, рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатувчи омил сифатида эътироф этилади.

Белгиланган регламентга асосан, Ваколатли орган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ҳамда тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳисоботини ўн иш куни ичида кўриб чиқиб, ўз хулосасини беради. Лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилотлар ушбу хулосани мажбурий тартибда кўриб чиқишлари шарт.

Албатта бу қарор монополия қарши курашишда муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, аввалроқ Ўзбекистон энергетика соҳасидаги йирик давлат корхоналари ва уларнинг пудратчиларига берилаётган солиқ ҳамда божхона имтиёзлари кескин ортиши кузатилганди; хусусан, Uzbekistan GTL заводи учун берилган имтиёзлар ҳажми корхона тўлаётган йиллик солиқ миқдоридан ошиб кетганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...