Загрузка
Загрузка
Шавкат Мирзиёев ва Никол Пашинян телефон орқали мулоқот қилишди
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев ва Никол Пашинян телефон орқали мулоқот қилишди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  2026 йилнинг 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқот қилди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Арманистон ўртасидаги муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт ҳамда инвестиция соҳаларида янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари атрофлича муҳокама қилинган.

Суҳбат давомида томонлар саноат кооперацияси бўйича янги қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш муҳимлигини алоҳида таъкидлаганлар. Давлат раҳбари Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ минтақаларини боғлайдиган логистика ва транспорт йўлакларини ривожлантириш орқали ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш зарурлигини қайд этган.

Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев минтақавий барқарорлик ва изчил тараққиёт учун мустаҳкам пойдевор бўладиган Тинчлик шартномасини тез фурсатда имзолаш борасидаги саъй-ҳаракатларни юқори баҳолаган. Мулоқот якунида икки ва кўп томонлама шаклдаги, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасидаги бўлажак тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилган.

Мирзиёев Арманистон билан муносабатларни жадаллаштириш борасида сўнгги йилларда жуда катта эътибор бермоқда. Хусусан, президент июнь ойида Пашинянни сайловдаги ғалабалси билан табриклаб, икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга ишонч билдирганди ва арманлар раҳбарига эса давлат фаолиятида муваффақият, халқига тинчлик ва фаровонлик тилаган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...