Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон мерганлар терма жамоаси Жанубий Кореядаги III Халқаро мусобақада кетма-кет иккинчи бор олтин медални қўлга киритди
Ҳодисалар

Ўзбекистон мерганлар терма жамоаси Жанубий Кореядаги III Халқаро мусобақада кетма-кет иккинчи бор олтин медални қўлга киритди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Жорий йилнинг 3–10 сентябрь кунлари Жанубий Кореянинг Кёнгидо провинцияси Гвангжу шаҳрида Корея армияси Махсус операция кучлари қўмондонлиги томонидан ўтказилган "III Халқаро мерганлар мусобақаси"да Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги терма жамоаси мутлақ ғолибликни қўлга киритди. Мазкур нуфузли беллашувда 8 та давлатдан жами 28 та жамоа, шу жумладан хорижий мамлакатлардан 13 та мерганлар жамоаси иштирок этди.

Халқаро турнирда Ўзбекистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Вьетнам, Мўғулистон, Туркия, Камбоджа, Қозоғистон ҳамда мезбон Жанубий Корея жамоалари ўзаро куч синашган.

Мусобақанинг 20 та шарти тунги ва кундузги вақтда бажариладиган махсус тактик машқлардан иборат бўлиб, иштирокчилардан тўппонча, автомат ва мерганлик қуролларидан моҳирона фойдаланган ҳолда шаҳар, тоғ ва ўрмон шароитида турли масофадаги нишонларга аниқ ўқ отиш талаб этилган.

Бу йилги машқларнинг асосий хусусияти шунда бўлдики, шартлар ва қоидалар беллашув бошлангунга қадар сир тутилган ҳамда ўтган йилги топшириқлар такрорланмаган.

Шунингдек, нишонларнинг 40 фоизини ҳаракатланувчи ва ҳавода учиб юрувчи дрон нишонлари ташкил этган.

Синовлар давомида мерганларнинг кучли стресс ва жисмоний босим остида ўзини босиқ тутиши, дидқатни жамлаши ҳамда чидамлилиги алоҳида баҳоланган.

Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 678,4 балл тўплаб, хорижий давлатлар жамоалари орасида фахрли биринчи ўринни эгаллаган. Иккинчи ўрин 666,6 балл билан Вьетнам жамоасига, учинчи ўрин эса 471,1 балл тўплаган Туркия вакилларига насиб этган.

Эслатиб ўтамиз, бугунБразилиянинг Embraer компанияси Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучлари учун мўлжалланган биринчи C-390 Millennium ҳарбий-транспорт самолётини расман тақдим этганди. Ушбу етказиб бериш орқали Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида мазкур турдаги замонавий самолётни ўз қуролланишига қабул қилган биринчи давлатга айланган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...