Загрузка
Загрузка
Россиянинг “ГАЗ” гуруҳи Ўзбекистонда енгил тижорат техникасини  йиғади
Иқтисод

Россиянинг “ГАЗ” гуруҳи Ўзбекистонда енгил тижорат техникасини йиғади

849
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россиянинг “ГАЗ” гуруҳи Ўзбекистонда енгил тижорат техникасини йиғади. Россия Федарацияси Иқтисодий ривожлантириш вазирлигига ҳавол қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, Ўзбекистон томони билан қўшма корхона тузиш тўғрисидаги келишувга эришилган.

Енгил тижорат техникаси сегментига 3.5 тоннагача бўлган трнаспорт воситалари, яъни кам тоннажли юк машиналари ва микроавтобуслар киради.

Илгарироқ, Россия Федерацияси “Ташқи иқтисодий банк” давлат корпорациясининг бизнес-миссияси давомида Россия саноат ва савдо вазири Алексей Груздев “ГАЗ” гуруҳи 2021 йилда Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлаши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтган эди.

Биринчи босқичда йилига 3 мингтагача автомобиль ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, кейинчалик қувватни янада ошириш кўзда тутилган. Россия автомобилсозининг ҳамкори сифатида махсус техника ишлаб чиқариш бўйича республикадаги энг йирик – Ўзбекистоннинг "Krantas" компанияси бўлади.

Ҳозирги кунда катта тугунли йиғиш учун ишлаб чиқариш майдончасини танлаш амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш керакки, бугунги кунда Ўзбекистонда “маршрутка” сифатида ишлатиладиган “ГАЗ” миниавтобуслари, шунингдек, кам тоннажли юк машиналари жуда оммабоп саналади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+