Ўзбекистон, Тошкент –Batafsil.uz ЯА. Сбербанк банкоматларининг 80 фоизида ўзбек тилида хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди. Нақд пул ечиб олиш, балансни текшириш ва мобил алоқа учун тўловни амалга ошириш каби операциялар ўзбек тилига ўтказилди. Бу ҳақида Россия банки маълумотларига ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
Сбербанк хорижлик мижозларининг кўп қисмини Ўзбекистон фуқаролари ташкил этади. Бу давлатлар фуқароларининг мижозлик тажрибасини ошириш учун Сбербанк томонидан банкоматлар интерфейси уларнинг она тилига ўгирилди.
Айни кунларда банкнинг барча офисларида хорижлик ўртасида оммабоп саналган дебет карталари каби маҳсулотлар бўйича ўзбек тилидаги тақдимотлар мавжуд. Шунингдек, Сбербанк онлайн мобил иловасини ишлатиш, карталар бўйича хабарномалар ва “Спасибо” дастурининг таърифига оид маълумотлар келтирилган.
Сбербанкнинг “Особенные решения” (“Алоҳида ечимлар”) девизиони директори Александр Алтухов шундай деди: “Хориж фуқаролари банк маҳсулотлари ва сервисларини фаол ишлатиб келишмоқда. Ватанларидан узоқда бўла туриб, улар томонидан анъанавий равишда энг ишончли, одатий ва тушунарли бўлан ечимлар танланмоқда. Уларнинг эҳтиёжларини таҳлил қилиб, сервисларни мижозлар она тилига ўгиришни маъқул деб топдик. Бу қўйилган қадам банк ва мижоз ўртасидаги муносабатларни анча соддалаштиришга хизмат қилади”.
2020 йилда Сбербанк хорижий фуқароларга хизмат кўрсатиш учун масофавий каналлар, шу жумладан банкомат ва Сбербанк онлайнни тилларга мослаштириш бўйича ишларни давом эттиради.
Изоҳлар мавжуд емас