Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Mars Incorporated корпорацияси вакиллари Рақобат қўмитасига сурхондарёлик шоколад батончиклари ишлаб чиқарувчиси устидан шикоят билан мурожаат қилган. Уларнинг фикрича, "Сурхон ошпази" фирмаси ўз маҳсулотлари учун Twix ва Bounty брендларига ўхшаш савдо белгиларидан фойдаланиб, истеъмолчиларни чалғитмоқда. Бу ҳақда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мурожаатни кўриб чиқиб, Америка компаниясининг интеллектуал ҳуқуқларини бузувчига нисбатан чора кўрган.
Ўтказилган текширувлар "Сурхон ошпази" маҳсулотларида қўлланилаётган савдо белгилари ҳақиқатан ҳам "Mars Incorporated" савдо белгиларига адаштириб юбориш даражасида ўхшашлигини тасдиқлаган.
Натижада "Сурхон ошпази" компанияси инсофсиз рақобатда айбдор деб топилган ва фирмага жарима солинган. Шунингдек, унга қоидабузарликларни бартараф этиш ва бошқаларнинг товар белгилари остида маҳсулот ишлаб чиқаришни тўхтатиш мажбурияти юклатилган.
Шунга ўхшаш ҳолат 2023 йилда ҳам кузатилганди. Ўшанда маҳаллий қандолат фабрикаси "Strikers," "Maris" ва "Bonti" шоколад батончаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

Изоҳлар мавжуд емас