Тадбиркорлар Яккасарой кичик саноат зонасидан “Sergeli Industrial Park”га кўчиб ўтишади
Иқтисод

Тадбиркорлар Яккасарой кичик саноат зонасидан “Sergeli Industrial Park”га кўчиб ўтишади

393

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Пойтахтнинг 70 гектарга тенг майдонида Sergeli Industrial Park барпо этилмоқда. Унга Яккасарой кичик саноат зонаси корхоналари кўчирилади. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

"Сергели саноат парки" кичик саноат зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилиниб, лойиҳанинг бош режаси етакчи хорижий ва маҳаллий экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган.

Шаҳар ҳокимлиги матбуот-хизмати хабар қилишича, мазкур саноат парки янги ишлаб чиқариш объектларини жойлаштириш учун махсус ташкил этилган бўлиб, зарурий энергия манбалари ва инфратузилма билан таъминланган. Шунингдек, у керакли маъмурий-ҳуқуқий шароитлар ва ихтисослашган компания томонидан бошқариладиган ҳудуд ҳисобланади.

“Sergeli Industrial Park”ини тузишдан мақсад - Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналарини жонлантириш, бўш ерлардан унумли фойдаланиш ва саноат корхоналарини қўллаб-қувватлашдан иборат.

Паркга Яккасарой тумани кичик саноат зонасида ҳудудида фаолият кўрсатаётган корхоналар кўчирилади. Бу борада тадбиркорларга иккита вариант таклиф этилади. Улар Sergeli Industrial Park ҳудудидан 7 йилгача лизингга бериладиган тайёр бинони олишлари ёки ўз биноларини қуришлари мумкин бўлади.

Иккала ҳолатда ҳам тадбиркорларга Яккасарой КСЗда ижарага олинган биноларга тенг бино ёки ер участкаси ажратилади. Бундан ташқари, тадбиркорлар доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ерга эга бўлиб, лизингга олинган ва қурилган иморатлар уларнинг мулкига айланади.

70 гектар майдонни эгаллаган паркнинг афзалликлари шундаки, у ривожланган инфратузилма, темир йўл тармоғи ва қулай жойлашувга эга, қолаверса газ, сув ва электр таъминоти яратилган. Парк туфайли яқин атрофда яшовчилар учун 30 мингта янги иш ўринлари вужудга келади.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+