Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ишончли манбага ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, Ўзбекистон ҳукумати Тошкент инвестиция форумини кўчириш масаласини кўриб чиқмоқда.
Суҳбатдошимизнинг сўзларига кўра, яқин вақт ичида форумнинг ўтказилиши ҳақида расмий хабар берилади. Шу билан бирга, у кўчириш эҳтимоли коронавирус эпидемияси билан эмас, балки қандайдир техник омиллар билан боғлиқлигини айтди.
Бу янгилик чоршанба куни Биринчи халқаро Uzbekistan Airports, Aviation & Logistics Forum форуми форуми доирасида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов томонидан ҳам билвосита тасдиқланди. У мухбиримиз саволига жавоб берар экан, форумнинг кейинга қолдирилишини рад этмади ва бу борада расмий хабар тайёрланаётганлигини айтди.
Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми 2020 йилнинг 5-6 март кунлари ўтказилиши керак. Унда 1500дан ортиқ хорижий ва миллий компаниялар раҳбарлари, инвесторлар, экспортчилар ва халқаро ОАВ вакиллари иштирок этиши режалаштирилган.
Шунингдек, форумда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг иштирок этиши кутилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас