Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз маълум қилишича, Тошкент вилояти ҳокимлиги “Бургут” оромгоҳида карантинда бўлганларнингмуаммоларини тезда ҳал қилишга ваъда берди.
Вазирлар Маҳкамаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг раҳбар ходимлари у ерга етиб боришган. Бундан ташқари, “Бургут” оромгоҳида Тошкент вилояти ва Бўстонлиқ тумани ҳокимлари томонидан тегишли ишлар олиб борилмоқда. Яқин келажакда одамлар карантин учун қулайроқ шароитларга жойлаштирилади, улар икки кишилик хоналарга кўчирилади ва коронавирус инфекциясини аниқлаш учун тезкор тестлар ўтказилади.
Шу билан бирга, аэропортга учиб келадиган одамлар билан тизимли ишлаш учун зарурий чоралар кўрилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас