Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тошкентда фожеа оқибатида ёш бола вафот этган. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
“13 октябрь куни соат 11.13да ички ишлар идораларига Чилонзор туманида икки яшар бола хонадон ётоқхонасида қаровсиз қолдирилганлиги тўғрисида хабар келди. Болакай тўшак устига чиқиб, ундан дераза токчасига ўтиб олган. Дераза очиқ қолдирилганлиги учун бола 4 -қаватдаги хонадон деразасидан пастга тушиб кетган” , - деб маълумот бермоқда ИИББ.
Тушиб кетиш натижасида болакай оғир тан жароҳатлари олиб, вафот қилган.
Изоҳлар мавжуд емас