Атиги 5 та импортёр фармацевтика бозорининг ярмини эгаллаб олган
Жамият

Атиги 5 та импортёр фармацевтика бозорининг ярмини эгаллаб олган

26

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ўзбекистонга жорий йилнинг 9 ойи давомида 305 та корхона томонидан дори воситалари импорт қилинган бўлиб, умумий импортнинг 47,2 фоизи атиги 5 та йирик импортёр ҳиссасига тўғри келмоқда. Фармацевтика бозорида мужассамлашув даражаси юқорилигича қолаётган бир шароитда, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси улгуржи дистрибьюторларни рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиш бўйича расман огоҳлантирди.

Таҳлилларга кўра, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига 2023 йилга нисбатан чакана дорихоналарнинг бирлашиши ёки ёпилиши натижасида асосий дорихоналар сони 8 фоизга қисқарган бўлса, уларнинг филиаллари сони 33,8 фоизга кўпайиб, 6 209 тага етган.

Рақамларга тўхталадиган бўлсак, 2023 йилда жами 13 744 та (521 та улгуржи ва 13 223 та чакана), 2024 йилда 13 010 та (466 та улгуржи ва 12 544 та чакана) дорихона фаолият юритган бўлса, 2026 йилнинг 1 октябрь ҳолатига жами дорихоналар сони 14 598 тани (449 та улгуржи ва 14 149 та чакана) ташкил этмоқда.

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда ва тадбиркорлардан айрим крупный импортёр ва улгуржи дистрибьюторлар харидорбоп, талаб юқори бўлган дори воситаларини сотишда бошқа буюртма берилмаган препаратларни мажбурий тарзда қўшиб сотаётгани юзасидан кўплаб шикоятлар тушган.

Бу каби ножўя ҳаракатлар кичик тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий манфаатларига зарар етказиб, бозордаги соғлом рақобат муҳитини издан чиқармоқда.

“Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 14 ва 18-моддаларига мувофиқ, устун музокара кучидан фойдаланиб камситувчи шарт-шароитларни белгилаш, тақчиллик сунъий сақлаб турилишига олиб келувчи ҳаракатлар ҳамда шартнома тузишда бошқа товарни олишни мажбурий шарт қилиб қўйиш қонунбузарлик ҳисобланади.

Ушбу талабларни бузган, рақобатчиларга тақиқ ёки чекловлар қўйган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан сезиларли молиявий санкциялар қўлланилган.

Санкция миқдори ҳуқуқбузарлик содир этилган даврдаги (охирги 3 йилдан ортиқ бўлмаган) тушум суммасининг 5 фоизини ташкил этади.

Аввалроқ 4,5 мингга яқин реклама ва пешлавҳада давлат тили қоидалари бузилганлиги аниқланганди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...