Загрузка
Загрузка
Россияда 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлишда гумонланган ўзбекистонлик ушланди
Ҳодисалар

Россияда 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлишда гумонланган ўзбекистонлик ушланди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россиянинг Астрахань вилоятида Ўзбекистонда вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий жиноят содир этишда гумонланиб, давлатлараро қидирувга берилган 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси ушланди. У Россиядан чиқиб кетишга уринганида, "Караузек" автомобиль ўтказиш пунктида қўлга олинган. Ҳозирда у Ўзбекистонга экстрадиция қилинишини кутиб, тергов ҳибсхонасида сақланмоқда. 

Маълумотларга кўра, Ўзбекистондаги тергов органлари унга нисбатан 2026 йил март ойида жиноят иши қўзғатган. Иш Ўзбекистон Жиноят кодексининг 128-моддаси 3-қисми "а" банди — 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлиш аломатлари бўйича юритилмоқда. Гумонланувчига нисбатан сиртдан қамоққа олиш эҳтиёт чораси ҳам танланган. 

Тергов маълумотларига кўра, эркак Россия ҳудудида ноқонуний бўлиб турган. У бир неча ой давомида Волгоград вилоятидаги қурилиш объектларидан бирида ишлаган. Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари унинг миграция қоидаларини бузганини ҳам аниқлаган ва бу ҳолат бўйича маъмурий жавобгарликка тортган. 

Ушлаш амалиёти Россияда ўтказилаётган "Нелегал — 2026" федерал операциясининг иккинчи босқичи доирасида амалга оширилган. Унда миграция масалалари бўйича полиция ходимлари, жиноят қидируви бўлинмаси ва Федерал хавфсизлик хизмати чегарачилари иштирок этган. 

Гумонланувчининг ушлангани ҳақида Астрахань вилояти полицияси Андижон вилояти ички ишлар органларини мувофиқлаштириш бошқармасига хабар берган. Ҳозирда у Ўзбекистонга экстрадиция қилинишини кутмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...