Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШ ва Исроил 3 ноябрда ўтказиладиган оралиқ сайловлардан сўнг Эронга қарши янги ҳарбий амалиётларни бошлаш бўйича режаларни ишлаб чиқди.
Хабарларга кўра, томонлар Эроннинг ғарбий қўшниси бўлмиш Ироқ ҳаво ҳудудида машғулотлар ўтказиб, занжирли ҳамда қисқа, аммо интенсив бўлиши кутилаётган ҳарбий амалиётларга тайёргарлик кўрмоқда.
Нишонлар қаторидан Эроннинг энергетика объектлари, ядровий иншоотлари, жумладан "Кирка тоғи" ядро майдони ҳамда ракета ва дрон арсеналлари ўрин олиши мумкин.
Америка ва Исроил расмийларининг таъкидлашича, бу каби йирик зарбалар Ислом Республикаси иқтисодиётига жиддий путур етказиб, Теҳронни дипломатик ён беришларга мажбур қилиши кўзда тутилган.
Маълумотларга кўра, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху зарба бериш тарафдори бўлиб турган бўлса-да, АҚШ Президенти Дональд Трамп сайловлар ўтгунга қадар кутиш лозимлигини билдирган.
Трамп, шунингдек, нефть нархининг янада кўтарилиб кетишининг олдини олиш мақсадида зарбаларни Эроннинг нефть инфратузилмасидан узоқроқ йўналтириши мумкинлиги айтилмоқда.
Ўз навбатида, Эрон расмийлари АҚШ ва Исроил томонидан уюштириладиган эҳтимолий зарбаларга жавобан нишонлар кўламини кенгайтиришини, жумладан, тижорат кемалари ва энергетика объектларидан ташқари дата-марказлар ҳамда сув ости интернет кабелларига ҳам зарба беришини маълум қилиб, таҳдид солган.
Аввалроқ Эрон депутатлари ташқи ишлар вазири Аббос Арақчига импичмент талаб қилганди.

Изоҳлар мавжуд емас