UzAuto Motors Ravon брендидан воз кечмоқда: экспорт бозорларида автомобиллар Chevrolet русуми остида сотилади
Иқтисод

UzAuto Motors Ravon брендидан воз кечмоқда: экспорт бозорларида автомобиллар Chevrolet русуми остида сотилади

442

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz ЯА. UzAuto Motors Ravon брендидан воз кечмоқда: экспорт бозорларида автомобиллар Chevrolet русуми остида сотилади. Мухбиримиз берган хабарга кўра, март ойидан бошлаб Россия, Қозоғистон ва Беларусда ўзбек моделлари Chevrolet бренди остида таклиф этилади.

Компания Chevrolet бренди остида Spark, Nexia ва Cobalt автомобилларини экспорт қилишни режалаштирмоқда. Уни ишлатиш ҳуқуқи General Motors стандартларига жавоб берадиган сифат даражасига эришиш орқали қўлга киритилган. UzAuto Motors дунё бўйлаб таниқли бренддан фойдаланиш экспорт бозорларида савдо самарадорлигини оширишга ёрдам беради деган умидда.

Шу билан бирга, компания жорий йилнинг ўрталарида Россия ва МДҲ мамлакатларида Ravon бренди остида автомобилларни сотишдан бутунлай воз кечмоқчи.

UzAuto Motors компания томонидан ишлаб чиқарилган Chevrolet модделаринининг Россия, Қозоғистон ва Беларусда дистрибьюцияси билан шуғулланади. Дилерлик тармоғи "Дженерал Моторс Россия"нинг амалдаги дилерларининг бир қисми, Ravon дилерлари ва авторизация қилинган Chevrolet марказларининг бир қисмини ўзида бирлаштиради. Дилерларни танлашда уларнинг географик жойлашуви ва бренд стандартларига мувофиқлик даражаси ҳисобга олинади.

UzAuto Motors вакилларининг таъкидлашича: "Россиядаги GM/Chevroletдан автомобилларни хард қилган амалдаги Chevrolet мижозлари 2015 йил охиригача авторизация қилинган "Дженерал Моторс Россия" сервис марказлари бундан кейин ҳам хизмат кўрсатишни давом этишига ишонишлари мумкин". Бундан ташқари, Ravon эгаларига компаниянинг авторизация қилинган сервис марказлари хизмат кўрсатаверади.

UzAuto Motors томонидан ишлаб чиқарилган Chevrolet Spark, Nexia ва Cobalt сотиб олган мижозлар учун кафолат, хизмат кўрсатиш ва сотиш сақлаб қолинади.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+