Загрузка
Загрузка
UzAuto Motors  учта моделга талаб ошганини билдирди. Компания уларни ишлаб чиқаришни оширишга қарор қилди
Иқтисод

UzAuto Motors учта моделга талаб ошганини билдирди. Компания уларни ишлаб чиқаришни оширишга қарор қилди

993
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. UzAuto Motors учта моделга талаб ошганини билдирди. Компания уларни ишлаб чиқаришни оширишга қарор қилган. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда. 

Гап Nexia AT, Spark AT ва Damas ҳақида кетмоқда. Компания харидорлар тўловдан сўнг 10 кун ичида ўз автомобилларини олишлари мумкинлигига ишонтирмоқда. Шу билан бирга, UzAuto Motors ишлаб чиқариш қанчага оширилишини айтмаган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 217 771та йўловчи автомобиллари ва 2 936та юк автомобиллари ишлаб чиқарилган.

Бундан:

  • Cobalt – 59 252;
  • NexiaT-250 – 52 689;
  • Lacetti Gentra – 39 960;
  • Damas – 39 631;
  • Spark – 19 980;
  • Labo – 6 259.

2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида 108,2 млн долларлик автомобиллар хорижга экспорт қилинган. Ўз навбатида, мамлакатга 349,3 млн долларга тенг йўловчи автомобиллари импорт қилинган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...