Загрузка
Загрузка
Яна бир улкан лойиҳа. ОКМКда газни қайта ишлаш бўйича янги авлод корхонаси ишга туширилади
Иқтисод

Яна бир улкан лойиҳа. ОКМКда газни қайта ишлаш бўйича янги авлод корхонаси ишга туширилади

165
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Олмалиқда минтақадаги энг замонавий сульфат кислота ишлаб чиқариш корхоналаридан бирининг қурилиши тугалланиш арафасида. Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК) рух заводидаги янги 6-цех нафақат йилига 180 минг тонна қўшимча маҳсулот ишлаб чиқаришни, балки экология, энергия самарадорлиги ва хавфсизлик соҳасида ҳақиқий ютуқ бўлишни таъминлайди.

рух заводи 6-СК (9).JPG

Стратегик объект

Ҳар йили дунёда 200 миллион тоннага яқин сульфат кислота ишлаб чиқарилади. Бу кимё, тоғ-кон саноати ва қишлоқ хўжалиги учун энг муҳим маҳсулотлардан биридир. Айниқса, Осиёда унга бўлган талаб барқарор ўсиб бормоқда. Ўзбекистон ҳам бундан мустасно эмас: бу ерда кислота ўғит ишлаб чиқариш, уран қазиб олиш, металлургия ва энергетикада кенг қўлланилади.

Республикада ушбу хом ашёни ишлаб чиқарувчилардан бири ОКМК ҳисобланади. Жорий йилда корхонада 690 минг тоннагача маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлса-да, келгусида бу кўрсаткич сезиларли даражада ошади.

рух заводи 6-СК (1).JPG

6-сонли сульфат кислота цехи (СК) 1963 йилда рух заводида ишга туширилган СК комбинатидаги энг биринчисининг жойини эгаллайди. Бугунги кунда у йилига 100 минг тоннадан сал кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқармоқда. Модернизация туфайли комбинат нафақат ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, балки маҳсулот сифатини яхшилаш ва янада барқарор ишлаб чиқаришга ўтиш имкониятига эга бўлади.

Зарарли чиқиндилардан қимматбаҳо хомашёгача

Сульфат кислота цехининг асосий вазифаси рух концентратини куйдиришдан кейин технологик газларни ушлаб қолиш ва уларни сульфат кислотага қайта ишлашдир. Ишлаб чиқариш жараёни бир неча босқичдан иборат: газни чангдан тозалаш, ювиш, қуритиш. Шу тариқа зарарли чиқиндилар қўшимча маҳсулот - қимматли саноат хомашёсига айланади.

Бу йўлда янги корхонада илғор ишлаб чиқарувчиларнинг энг замонавий ускуналаридан фойдаланилади.

рух заводи 6-СК (3).JPG

"Лойиҳа газларни утилизация қилиш соҳасида тан олинган етакчи - Финляндиянинг "Metso-Outotec" компанияси билан биргаликда амалга оширилмоқда. EPS формати бўйича шартнома лойиҳалаштириш, ускуналарни етказиб бериш ва ишга тушириш-созлаш ишларини қўллаб-қувватлашни ўз ичига олади", - деди рух заводи директори Фаррух Ўтанов.

Ускуналарнинг 98 фоизи аллақачон етказиб берилган, иккита ишлаб чиқариш линиясига эга янги цехда қурилиш-монтаж ишлари 90 фоизга бажарилган. Улар комбинатнинг ўз кучи билан амалга оширилмоқда, бу ишларга "Олмалиқ металлург қурилиш" трести, Ихтисослаштирилган ишлар бошқармаси, мис эритиш заводи ва рух заводининг ўзи жалб этилган. Бунда бир қатор ноёб ечимлар жорий этилмоқда.

рух заводи 6-СК (4).JPG

Биринчи ўринда экология

Лойиҳанинг асосий самараларидан бири экологик тозаликдир. Объектда газларни тозалаш учун Даниянинг "FLSmidth" компаниясининг замонавий тўрт секцияли филтрлари ўрнатилмоқда. Бу рух йўқотилишини камайтириш, уни ажратиб олишни кўпайтириш ва зарарли чиқиндиларни камайтириш имконини беради.

Янги газ йўлаклари шишапластикдан ясалган бўлиб, бу нафақат узоқ муддат хизмат қилишни кафолатлайди, балки хизмат кўрсатиш харажатларини ҳам камайтиради. Қуритиш ва абсорбция зонасида "СХ" маркали зангламайдиган пўлатдан тайёрланган қувурлар қўлланилади, улар 20 йилдан ортиқ муддат давомида капитал таъмирлашсиз хизмат қилишга қодир.

рух заводи 6-СК (5).JPG

Туташиш бўлими тўлиқ автоген усулда, яъни BASF иссиқлик алмаштиргичлари ва катализаторлари ёрдамида амалга оширилади. Бу орқали кунига 10 минг куб метргача табиий газ тежалади.

Янги цех ишга тушгач, газни ювгандан кейин қоладиган нордон оқава сув ҳажми соатига 96 дан 20 куб метргача камаяди. Бу уларни зарарсизлантириш учун оҳак сарфини деярли беш баравар камайтиради.

рух заводи 6-СК (6).JPG

Тўлиқ шишапластикдан тайёрланган янги авлод совутиш иншооти соатига 4 минг кубометр сувни совутади ва эски тизимга нисбатан 2 минг кубометргача сувни тежаш имконини беради.

"Умуман олганда, лойиҳа сув сарфини, шунингдек, оҳак заводига бўлган юкламани камайтиради ва шунга мос равишда энергия ресурслари сарфини ва атмосферага чиқиндиларни камайтиради. Бундан ташқари, технологиялар чиқинди газлардан ноёб металлар - рений ва селенни ажратиб олиш имконини беради", - дея таъкидлади рух заводи раҳбари.

рух заводи 6-СК (8).JPG

Лойиҳага кўра, янги цех соатига 79 минг куб метргача технологик газни қайта ишлаш ва кунига 540 тоннагача кислота ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу йилига 180 минг тоннадан ортиқ демакдир.

"Эски линия тўхтатилади. Биз бу жойга музей жойлаштирмоқчимиз - чунки бу ОКМКдаги биринчи сульфат кислотаси цехи. У 60 ёшдан ошган," - дея хулоса қилди Ўтанов.

Эслатиб ўтамизки, "Ёшлик І" конини ўзлаштириш бўйича инвестиция лойиҳаси доирасида мис эритиш заводи ўрнида янги металлургия мажмуасини қуриш ҳам режалаштирилган. 5-сонли сульфат кислота цехи унинг муҳим бўғинларидан бири бўлади. LUREC технологияси бўйича сульфат кислота ишлаб чиқариш пировардида йилига 1,8 миллион тоннага етади.

Ҳамкорлик материали

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...