Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон қурилиш компаниялари бюджетга 6,3 триллион сўмдан ортиқ солиқ ўтказди. Шу билан бирга, тармоқ учун солиқ имтиёзлари миқдори 328,5 миллиард сўмдан ошди.
Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, қурилиш корхоналарининг умумий товар айланмаси 131 триллион сўмдан ошган. Шундан 20 та энг йирик компания томонидан 1 триллион сўмдан зиёд солиқ тушуми таъминланган бўлиб, бу тармоқдаги жами тўланган солиқларнинг қарийб 17 фоизини ташкил этади.
Ушбу корхоналарнинг умумий айланмаси 18 триллион сўмдан ошди.
Солиқ тушумларининг асосий қисми ҚҚСга тўғри келди - 512,1 миллиард сўм. Шунингдек, даромад солиғи - 192,2 миллиард, ижтимоий солиқ - 180,6 миллиард, фойда солиғи - 153,9 миллиард, бошқа солиқ турлари бўйича 27,2 миллиард сўм даромад келтирилган.

Изоҳлар мавжуд емас