Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон технологик металлар комбинати маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича прогноз режасини муддатидан олдин бажарган. Бу Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг 75 йиллигига махсус туҳфа бўлган, зеро корхона унинг таркибига киради.
Комбинат меҳнат жамоаси олдига бу йил 30 миллион долларлик 750 тонна металл молибден ва 1,05 миллион долларлик 30 тонна металл вольфрам, жами 31,05 миллион долларлик маҳсулот етказиб бериш вазифаси қўйилган эди.
Бугунги кунга келиб, корхона чет элга 28,06 миллион долларлик 567,87 тонна молибденни брикет шаклида, шунингдек, 3,3 миллион долларлик 61,98 тонна металлни қўйма шаклида жўнатган.
Шундай қилиб, бугунги кунда Ўзбекистон технологик металлар комбинати маҳсулотлари экспорти 31,36 миллион долларни ташкил этган. Бу прогноз режасини 101,01% муддатидан олдин бажаришга имкон берган.
Жорий йил охиригача экспорт кўрсаткичлари 38,77 миллион долларга етиши кутилмоқда.
Маълумот учун. Ўзбекистон технологик металлар комбинати Чирчиқ шаҳрида жойлашган. У президент қарори билан "Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси негизида ташкил этилган.
Корхонада вольфрам ва молибденни кукунли металлургия усули билан чуқур қайта ишлаш, турли хил маҳсулотлар ва қотишмалар ишлаб чиқариш амалга оширилади. Шунингдек, бу ерда юқори бардошли ғишт ва керамика маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Сўнгги йилларда корхона жамоаси ферромолибден, қуруқ қурилиш аралашмаларидан янги турдаги маҳсулотлар, қаттиқ қотишмали подшипниклар, аммоний октамолибдати, титан-тантал қаттиқ қотишмаси, юқори гидропневматик плиталарни ишлаб чиқаришни ўзлаштирган.
Ҳамкорлик материали
Изоҳлар мавжуд емас