Загрузка
Загрузка
Опера санъати намояндаси Женисбек Пиязовнинг онаси вафот этди
Ҳодисалар

Опера санъати намояндаси Женисбек Пиязовнинг онаси вафот этди

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Инжигул Сабурова 64 ёшида вафот этди. У опера санъати намояндаси, Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, шунингдек Бошқирдистон ва Татаристон халқ артисти, профессор Женисбек Пиязовнинг онаси эди.

Маълумотларга кўра, Инжигул Сабурова узоқ йиллар давомида маданият ва санъат соҳасида самарали фаолият юритиб, кўплаб истеъдодли шогирдларни тарбиялаган. Унинг меҳнати ҳудуддаги маданий муҳит ривожига салмоқли ҳисса қўшгани таъкидланмоқда.

Марҳуманинг вафоти санъат жамоатчилиги ва унинг яқинлари учун катта йўқотиш бўлди. Таҳририятимиз номидан марҳуманинг қариндошлари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

24 март куни ҳам Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойша Жўраева 79 ёшида ҳаётдан кўз юмганди. Актрисанинг яқинлари берган маълумотга кўра, санъаткор айнан ўз туғилган кунида вафот этган. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...