Загрузка
Загрузка
Қорақалпоғистонда кучли таъсир қилувчи анальгетикнинг йўқолиши жиноий ишга айланиб кетди
Ҳодисалар

Қорақалпоғистонда кучли таъсир қилувчи анальгетикнинг йўқолиши жиноий ишга айланиб кетди

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани соғлиқни сақлаш бўлимида кучли таъсир қилувчи дори воситалари айланмасини назорат қилиш ва уларни сақлаш қоидаларига риоя қилмаслик ҳолатлари аниқланди. Бу ерда мансабдор шахсларнинг бепарволиги туфайли кучли таъсир қилувчи наркотик анальгетикнинг учта ампуласи йўқолган. Жиноят иши қўзғатилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида ҳуқуқбузарликлар аниқланган. Маълум бўлишича, тиббиёт муассасаси мансабдор шахслари томонидан махсус рухсатномага эга бўлмаган 3 нафар палата ҳамшираларига гиёҳвандлик воситалари сақлаш учун топширилган, шундан сўнг 3 дона "Промедол 2% 1 мл" препарати йўқолган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 275-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ёки муомала қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Қоидабузарлар БҲМнинг 25-50 баравари миқдорида жаримага тортилади ёки беш йилгача озодликдан маҳрум этилади.

Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Бухоро вилояти туман тиббиёт бирлашмаси анестезиология ва реанимация бўлими фельдшери ва ҳамширалари оғир беморлар учун мўлжалланган гиёҳвандлик воситаларини ўғирлаб кетганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...