Загрузка
Загрузка
"Ўзбекнефтгаз"дан "Ўзатом"га ротация: раҳбариятда янги тайинлов амалга оширилди
Сиёсат

"Ўзбекнефтгаз"дан "Ўзатом"га ротация: раҳбариятда янги тайинлов амалга оширилди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги  "Ўзатом" агентлиги раҳбариятида янги тайинлов амалга оширилди. Шахзод Алиризаев агентлик директори ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. У кечагина "Ўзбекнефтгаз" компаниясидаги вазифасидан озод этилганди.

Маълум қилинишича, у 1 май кунидан бошлаб янги вазифасига киришган. Тайинлов энергетика ва саноат соҳасида тажрибага эга мутахассисни стратегик йўналишлардан бирига жалб этиш сифатида баҳоланмоқда.

Ушбу лавозимга қадар Алиризаев "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамиятида бошқарув раиси ўринбосари сифатида фаолият юритиб, маҳаллийлаштириш, саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда ахборот технологиялари йўналишларига масъул бўлган. У 30 апрель куни мазкур лавозимидан озод этилган эди.

Бундан олдин Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан Ғиёсиддин Режабов Президентнинг маданият бўйича вакили лавозимига тайинланганди

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...