Загрузка
Загрузка
Ўзбек маҳсулотлари йирик савдо тармоқ орқали АҚШ бозорига чиқарилиши мумкин
Иқтисод

Ўзбек маҳсулотлари йирик савдо тармоқ орқали АҚШ бозорига чиқарилиши мумкин

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон маҳсулотларини АҚШнинг йирик савдо тармоқларидан бири — Costco орқали Америка бозорига олиб чиқиш имкониятлари муҳокама қилинди. Компания вакиллари ўзбек майизининг сифати ва ташқи кўринишини юқори баҳолаган. 

Ўзбекистон бош консули Аҳрор Бурхонов Costco Wholesale компанияси раҳбарияти билан учрашиб, мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва ҳунармандчилик соҳаларидаги экспорт салоҳиятини тақдим этган

Учрашувда АҚШ бозорига олиб киришга рухсат этилган олий навли ўзбек майизи ва қуритилган ўрик намуналари кўрсатилган. Costco вакиллари маҳсулотлар сифатини юқори баҳолаб, уларни савдо тармоғида сотувга чиқариш учун зарур чораларни кўришга тайёрлигини билдирган. 

Томонлар, шунингдек, писта, грек ёнғоғи, бодом, голубика, гилос, узум, анор ва бошқа янги ҳамда қуритилган меваларни АҚШга етказиб бериш истиқболларини муҳокама қилган. 

Ўзбекистонлик экспортчиларни АҚШдаги қадоқлаш ва маркировкалаш корхоналари билан боғлаш, шунингдек, 2027 йил февраль ойида ўтказиладиган маҳсулотлар тақдимотида Ўзбекистон компанияларининг иштирокини таъминлаш масалалари ҳам кўриб чиқилган. 

Бундан ташқари, ўзбек текстили, миллий кулолчилик буюмлари, идиш-товоқ ва қўл меҳнати асосида тайёрланган декоратив маҳсулотларни Costco орқали сотиш имкониятлари муҳокама қилинган. 

Компания вакиллари рақобатбардош деб топилган ўзбек маҳсулотларини Costco тармоғининг глобал харид жамоаларига тақдим этишдан манфаатдор эканини билдирган. 

Қайд этилишича, келишувлар Ўзбекистон маҳсулотларининг халқаро бозорлардаги иштирокини кенгайтириш ва экспорт йўналишларини диверсификация қилишга хизмат қилиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Мустақиллик байрами арафасида Комил Алламжонов Ўзбекистон–АҚШ муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш, икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга қўшган ҳиссаси учун "Дўстлик" ордени билан мукофотланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...