Загрузка
Загрузка
Мирзиёев ўқувчи ва ўқитувчиларни Билимлар куни билан табриклади
Сиёсат

Мирзиёев ўқувчи ва ўқитувчиларни Билимлар куни билан табриклади

7
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мактаблари ўқувчилари ва устоз-мураббийларини Билимлар куни муносабати билан табриклади.

Давлат раҳбари янги ўқув йили мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги билан уйғун ҳолда бошланаётганини таъкидлаган. Бу йил қарийб 800 минг нафар ўғил-қиз мактаб остонасига илк бор қадам қўяётганини қайд этган.

Президент кейинги йилларда таълим-тарбия соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида мактабларнинг қиёфаси ва таълим сифати ўзгариб бораётганини билдирган.

Шунингдек, мактаб битирувчилари пухта билим билан бирга камида битта замонавий касб-ҳунарни эгаллаб чиқиши учун шароит яратилишини айтган. Бунинг учун ҳудудларда "Касблар шаҳарчалари" ташкил этилиб, уларга замонавий тажриба ва малакали мутахассислар жалб қилинади.

Мирзиёев ўқувчиларни замонавий илм-фан, инновациялар, касб-ҳунар, она тили, тарих ва маданиятни пухта ўрганишга, шунингдек, хорижий тилларни эгаллашга чақирган.

"Умр йўлларингизда пайдо бўладиган мураккаб саволларнинг ечими, синов ва машаққатларни енгиб ўтишнинг кафолати ҳам фақат билим, билим ва билимдир", — деган Президент.

Давлат раҳбари ўқувчиларга янги ўқув йилида муваффақият, сиҳат-саломатлик ва зафарлар тилаган.

 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...