Загрузка
Загрузка
Қозоғистон чет элликлар учун пуллик электрон кириш рухсатномасини жорий этади
Дунё

Қозоғистон чет элликлар учун пуллик электрон кириш рухсатномасини жорий этади

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қозоғистон визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлган чет эл фуқаролари учун электрон кириш рухсатномасини босқичма-босқич жорий қилмоқда. Янги тартиб Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли бўлади.

Electronic Travel Authorization (ETA) рухсатномаси деб аталувчи бу тизим QazETA рақамли платформаси орқали расмийлаштирилади. Ариза мамлакатга сафардан камида 72 соат олдин берилиши керак. Рухсатнома 180 календарь кун давомида амал қилади ва шу муддат ичида Қозоғистонга бир неча марта кириш имконини беради.

Дастлабки маълумотларга кўра, QazETA орқали рухсатнома олиш 3900 тенге (тахминан 730 рубль ёки 7 доллар) бўлади. Чегарада расмийлаштирилганда эса тўлов икки баравар — 7800 тенгени ташкил этади.

Янги тизим 25 августдан 1 ноябрга қадар синов тариқасида ишлайди. Бу даврда чет элликлар рухсатномасиз мамлакатга киритилади, бироқ кейинги сафар учун ETA талаб қилиниши ҳақида огоҳлантирилади.

1 ноябрдан рухсатнома самолётда келувчилар учун мажбурий бўлади. 15 ноябрдан автомобиль ва автобусларда ЕОИИнинг ташқи чегаралари — Хитой, Туркманистон ва Ўзбекистон билан чегара пунктлари орқали кирувчиларга ҳам ушбу талаб қўйилади.

30 ноябрдан талаб Россия ва Қирғизистон билан ички чегаралардаги автомобиль ўтиш пунктларига, 15 декабрдан эса поезд ва денгиз транспортида келувчиларга татбиқ этилади.

Қозоғистон визасиз режимдаги давлатлар фуқаролари учун пуллик электрон рухсатнома жорий этиш режасини август ойи бошида маълум қилган эди. Мамлакат Ички ишлар вазирлиги рухсатномаларни 2026 йил августидан декабрига қадар босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилаётганини билдирган.

Илгарироқ Қозоғистонда инвесторлар ва юқори малакали мутахассислар учун "олтин виза" ҳам жорий этилганди. Янги тартибга кўра, чет элликлар катта миқдорда инвестиция киритиш орқали солиқ имтиёзлари ва давлат хизматларидан кенг фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...