Загрузка
Загрузка
Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради, хизмат машинасини унинг вояга етмаган ўғли бошқарган
Ҳодисалар

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради, хизмат машинасини унинг вояга етмаган ўғли бошқарган

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жиззах вилояти Зафаробод тумани ҳокими Ғайратжон Эшпўлатов 30 август куни ўзига бириктирилган хизмат автомобилида йўл-транспорт ҳодисасига учради. Ҳодиса вақтида автомобиль рул бошқарувида ҳокимнинг мактабда ўқийдиган ўғли бўлгани айтилмоқда.

Ҳодиса оқибатида ҳоким ва унинг ўғли тан жароҳатлари олган. Kun.uz сайтининг бир-биридан мустақил икки манбасига кўра, ҳокимга бириктирилган KIA Seltos русумли автомобиль катта юк машинасининг орқа қисмига бориб урилган.

Йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг ота-бола Зафаробод туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Манбалар уларнинг тан жароҳатлари жиддий бўлганини билдирган.

Кейинчалик ҳоким ва унинг ўғли аҳволи оғирлиги сабабли тез ёрдам автомобилида Жиззах шаҳрига олиб кетилган. Улар Республика шошилинч ёрдам илмий марказининг Жиззах шаҳридаги филиалига жойлаштирилган.

Ҳозирча ҳоким ва унинг ўғлининг саломатлиги ҳақида расмий маълумот берилмаган. Шунингдек, автомобилни вояга етмаган шахс бошқаргани ҳақидаги маълумот ҳам расмий идоралар томонидан тасдиқланмаган.

ЙТҲнинг аниқ сабаблари, ҳодиса қандай шароитда содир бўлгани ва унга ким масъул экани юзасидан ҳам расмий маълумотлар очиқланмаган.

Бундан олдин ҳам Самарқандда патрул-пост хизмати инспекторининг хизмат автомобили Damas билан тўқнашиб кетганди, оқибатда яна иккита машинага зарар етган эди.

 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...