Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўз манбаларига асосланган ҳолда Batafsil.uz мухбири хабар беришича, Ўзбекистон 2020 йилнинг ўртасида Asia Alliance Bank акциялари назорат пакетини Япониянинг Sawada Holdings компаниясига сотишни режалаштирмоқда.
Икки томон ўртасида тузилган битим қиймати 32 миллион доллар миқдорида баҳоланмоқда. Япония томони билан музокаралар жорий йилнинг январь ойида бошланиши керак бўлиб, апрель ойи охирида сотувга оид ҳужжатларни тайёрлаш ва 2020 йил май ойида битимни якунлаш режалаштирилган.
Asia Alliance Bank хусусий банки 2009 йилнинг 15 августида ташкил этилган. 2018 йил октябр ойида мазкур тижорат банкининг 45 фоиз акциялари давлатга ўтказилди. 2018 йил охирида банк қўшимча эмиссияни амалга ошириш ва давлат муассасалари ҳисобланган янги акциядорларни жалб қилиш орқали тўлиқ давлат банкига айланди.
Sawada Holdings – 1958 йилда ташкил этилган Япониянинг давлат оммавий корпорацияси ҳисобланиб, унинг акциялари Токионинг JASDAQ фонд биржасида рўйхатга олинган.
Компания қимматли қоғозлар бозорида ишлаб, банк, брокерлик, суғурта ва туризмни ривожлантириш соҳаларида фаолият юритади. У банк соҳасида активларига эга бўлиб, Мўғулистоннинг энг йирик - Khan Bank банки назорат акциядори ва Россиянинг СОЛИД банкининг йирик акциядори ҳисобланади.
Изоҳлар мавжуд емас