Ўзбекистон  иккиламчи бозорида энг кўп сотилаётган автомобиль аниқланди
Иқтисод

Ўзбекистон иккиламчи бозорида энг кўп сотилаётган автомобиль аниқланди

328

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. OLX платформаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон иккиламчи бозоридаги сотувлар  бир йилда 38  фоизга ошган. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Жами 2019 йилда автомобиллар сотилиши бўйича майдончага 250 мингта эълон берилган. Кутилганидек,  бунинг аксарият қисмини  Chevrolet (51%)  ташкил қилади.  Иккинчи ўринни LADA автоконцерни (16%),  учинчи ўринни Daewoo русумига мансуб (10%)  автомобиллар эгаллаган.

Жорий йилда Ўзбекистоннинг иккиламчи бозорида энг кўп сотилган автомобиль - Chevrolet Spark ҳисобланиб, жорий йилда унинг сотуви 51 фоизга ошган. Иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда Nexia ва  Мatiz автомобиллари эгаллашган.

 Шундай қилиб,  йил якуни бўйича иккиламчи бозорда энг кўп сотилган автомобиллар рейтинги қуйидагича:

1) Chevrolet Spark

2) Chevrolet / Daewoo Nexia

3) Chevrolet Lacetti

4) Chevrolet / Daewoo Matiz

5) Chevrolet Cobalt

6) Chevrolet / Daewoo Damas

7) Chevrolet Captiva

8) Chevrolet Malibu

9) VAZ (LADA) Largus

10) VAZ (LADA) Granta

 Умуман олганда, нуфузли  машиналар  сегментида Chevrolet Malibu ва Chevrolet Captiva (жами 817 реклама) устунлик қилмоқда. Ушбу сегментда тилга олиш бўйича Mercedes-Benz моделлари  иккинчи ўринни сақлаб, БМW  автомобиллари улардан сал ортда қолмоқда.

 OLX - бу онлайн-эълонлар  платформаси  саналиб,  товарларни сотиш, сотиб олиш ва алмашиш учун рекламани жойлаштиришга мўлжалланганлигини эслатиб ўтамиз.  Ҳар ойда OLX хизматидан  2,6 миллион киши  фойдаланади. 
photo_2019-12-24_15-24-12.jpg


Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+