Ўзбекистон “Навоий" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида Россия компанияси томонидан ишлаб чиқарилиши режалаштирилган "Smart Metering" газ ҳисоблагичларига ўтишни режалаштирмоқда
Иқтисод

Ўзбекистон “Навоий" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида Россия компанияси томонидан ишлаб чиқарилиши режалаштирилган "Smart Metering" газ ҳисоблагичларига ўтишни режалаштирмоқда

2199

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз берган маълумотга кўра,  2021 йил якунига қадар Ўзбекистон Smart Metering газ ҳисоблагичларига ўтиши мумкин. Россиянинг "Газдевайс" компанияси уларни "Навоий" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

“Газдевайс” компанияси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Урбанизация агентлиги билан ҳамкорликда Smart Metering газ ўлчаш мосламасини яратиши Президентнинг "Табиий газни назорат қилиш ва ўлчашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори лойиҳасида назарда тутилган.

Корхона бир йилда 750 минг дона ишлаб чиқариш қувватига эга. Унга жалб этилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар миқдори 20 миллион долларни ташкил этади (муаллифлик лойиҳавий-техник ҳужжатларнинг топширилишини ҳисобга олган ҳолда). Мазкур ишлаб чиқариш 200 та қўшимча иш ўрнини яратиш ва маҳаллийлаштириш даражасини 37 фоизга етказиш имконини беради.

Россия компанияси ишлаб чиқарилган “ақлли” газ ҳисоблагичларини пойтахтнинг Бектемир туманида муваффақиятли синовдан ўтказиб, "Ўзстандарт" агентлигининг сертификатларини қўлга киритган.

Ишлаб чиқаришни 2020 йилнинг биринчи чорагига бошлаш мўлжалланган. Йил охиригача ҳисоблагичлар Тошкент, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида, 2021 йилда эса республиканинг қолган қисмида ўрнатилади.

Шу билан бирга, Урбанизация агентлигининг таклифига асосан, янги уйларда фақат маҳаллий ишлаб чиқариладиган газ ҳисоблагичлари ўрнатилади. Пудратчи ташкилотларга "Газдевайс" маҳсулотларини тендерсиз сотиб олишга рухсат берилган.

Газ ҳисоблагичларини ўрнатиш ва муҳрлаш “Ҳудудгазтаъминот” ва Мажбурий ижро бюросининг ваколатли ходимлари томонидан амалга оширилади. Улар ҳар 10 йилда бир маротаба ўлчаш мосламаларини давлат текширувига топширилишини ҳам таъминлайди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...